Аёллар жамоалари ўртасида олий лига баҳслари 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Металлург"ни қабул қилган жамоамиз ўйин мобайнида рақиб билан тенгма-тенг курашган бўлишига қарамай, рақиб таркибида жуда яхши ҳаракат қилган Дилдора Нозимованинг маҳорати сабабли имкониятни бой берди. У биринчи бўлимда "Пахтакор" дарвозабони Нигора Узганова билан яккама-якка ҳолатдан фойдаланган бўлса, иккинчи бўлимда 18 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Таъкидлаш лозим, жамоамиз посбони Узганова бу сафар ҳам бир неча вазиятларда ишончли ўйнади. Тўпни сақлаб туришда яхши ўйнаган бўлса-да, жамоамиз голли вазиятларни юзага келтиришда муаммоларга дуч келди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 0:2 (0:1)
9 июль. Тошкент. "Чилонзор" стадиони.
Ҳакамлар: Ж.Ҳусниддинов, З.Эркинов, А.Рихсибоев.
Назоратчи: Н.Рўзимов.
Комиссар: А.Татлимуратова.
"Пахтакор": Узганова, Ҳикматова, Воҳидова (Ҳолиқова, 81), Цема, Ҳамдамова (Абдукаримова, 81), Ҳатамова (Эркинова, 56), Моисеева, Сальникова (Тагирова, 68), Турғунова, Бахтиёрова (Абдураимова, 56), Бердиева.
"Металлург": Бойматова, Жўрабоева, Камолтоева, Аблякимова, Бердиева, Набиева, Мардиева (Сафина, 51), Рашидова (Жўрабоева, 46), Қурбонова, Нозимова, Такабоева.
Голлар: Нозимова, 32 - 0:1. Нозимова, 71 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Камолтоева, 33. Воҳидова, 73.