ПФЛ томонидан биринчи лига баҳслари август ойига қадар тўхтатилгани эълон қилинди.
Бугун ПФЛ Биринчи лига клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилди. Унда биринчи лига клубларининг карантин даврида расмий ўйинларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.
Аксарият клубларнинг молиявий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда биринчи лига мусобақаларини карантин чоралари юмшатилгунига қадар вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Футбол клублари эса рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради. "Пахтакор-2" жамоаси ҳам баҳсларга тайёргарликни давом эттиради.