"Динамо" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Афсуски, мағлубиятга учрадик ва ишқибозларни хафа қилдик. Мағлубиятга жамоанинг ўйинга руҳан етарлича тайёр бўлмагани сабаб бўлди. Бунда айбни ўз зиммамга оламан. Футболчиларни тўғри тайёрлай олмадик. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо омад ҳам юз ўгирди. "Динамо" эса ҳимояда ўйнаб, босимни йўқ қилишга уринди. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишимиз лозим.