"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев яна жамоамиз сафида майдонга тушди.
Охирги марта ўтган йили 19 октябрь куни "Динамо"га қарши Самарқандда ўтказилган беллашувда жароҳат сабабли сафдан чиққан Садриддин 8 ойдан ортиқ вақт мобайнида майдонга туша олмади. Тикланиш жараёнини олиб борган Абдуллаев ниҳоят "Машъал" билан Тошкентдаги учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида доимгидек фаол ҳаракатлари билан ёдда қолди. Биз Садриддинни майдонга қайтгани билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва "Пахтакор" билан кўплаб ғалабаларга эришишини тилаймиз.