Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Машъал"

Клуб янгиликлари
Ўйинда жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар мавжуд эмас. Ҳар икки клуб асосий таркиб ўйинчиларидан фойдаланиш имкониятига эга.

Жамоалар чемпионат баҳсларида 34 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 23тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 65 бор ишғол қилган бўлсалар, муборакликлар 24 гол уришган.

Тошкентда кечган 17 беллашувнинг 15тасида "Пахтакор" муваффақият қозонган. Биттадан ўйинда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Ўз майдонидаги ўйинларда жамоамиз 9 марта "Машъал" устидан йирик ютуққа эришган. Охирги марта Муборак клуби Тошкентда 2007 йил очкони қўлга киритган. Ўшанда баҳс 3:3 ҳисобида якунланган. Тошкентдаги сўнгги 9 тўқнашувда "Пахтакор" кетма-кет зафар қучган.

Ўзаро ўйинларда 5тадан тўп киритган Александр Гейнрих, Шаҳбоз Эркинов, Сервер Жепаров ва Анвар Солиев тўпурарлар саналади.

"Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин 7 июль, сешанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.