Клуб янгиликлари

"Машъал" билан ўйинни Зокир Қодиров бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 8-тур беллашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Зокир Қодиров "Пахтакор"нинг "Машъал"га қарши 7 июль куни ўтадиган ўйинини бошқариб боради. Қодиров ҳозирга қадар жамоамиз иштирокидаги 11 учрашувда ишлаган. Уларда 6 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Жорий мавсумда навоийлик ушбу ҳакам "Шерлар" иштирокида беллашувда ҳакамлик қилмаган.

Қодировга қанотларда Руслан Самандаров ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" – "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Комиссар: Шерзод Ражабов.