Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

Аёллар ўртасида олий лига баҳсларига старт берилди.

Рустам Арипов бошчилигидаги "Пахтакор" аёллар жамоаси дастлабки турда "Локомотив" меҳмони бўлди. Беллашув мобайнида ўйинни назорат қилган қизларимиз ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритишди. Илк дақиқаларда Юлдуз Ҳамдамова тепган тўпни мезбонлар посбони қайтарди. 36-дақиқада эса Мария Моисеева ҳисобни очди. У 25 метрлар масофадан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:1.

62-дақиқада Дурдона Бахтиёрова оширган тўпни қабул қилиб олган Моисеева узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади ва орадаги фарқни оширди. Қолган вақт мобайнида дарвозабон Нигора Узганова, Лидия Цема етакчилигидаги ҳимоячилар мезбонларга ортиқча имконият қолдиришмади.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
3 июль. Тошкент. ТТЙМИ стадиони.
Ҳакамлар: С.Назаров, З.Эркинов, А.Галеев, А.Худойберганов. 
Назоратчи: Р.Давлатмуродов. 
Комиссар: А.Татлимуратова.
"Локомотив": Юмангулова, Асқарова, Эргашева, Смирнова (Тўхтаева, 80), Кручинина, Искандарова, Ҳалимова, Абдуғаниева, Султонова (Худойназарова, 90+3), Суюнова, Захаренко.
"Пахтакор": Узганова, Ҳикматова, Воҳидова (Ҳолиқова, 85), Цема, Ҳамдамова (Абдукаримова, 85), Ҳатамова (Эркинова, 69), Моисеева (Тагирова, 76), Сальникова, Турғунова, Бахтиёрова (Абдураимова, 69), Бердиева.
Голлар: Моисеева, 36 - 0:1. Моисеева, 62 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Воҳидова, 61. Смирнова, 75. Ҳикматова, 90+4.