Мавсум:1960-1970
192 ўйин, 112 гол
Хамид Раҳматуллаев. (28.01.1942-17.04.1978)

Клуб янгиликлари

Қойил, "Динамо"!


3-турда "Пахтакор" Тошкентда "Динамо"дан енгилди.

Мавсумни ажойиб бошлаган самарқандликлар ғолибона юришини "Пахтакор"га қарши учрашувда ҳам давом эттиришди. Жамоамиз фақат иккинчи бўлимда кескин ҳолатларни юзага келтирди, аммо Сергеев, Каримов ва Искандеровнинг бир неча зарбалари голга айланмади. Ўз имкониятини кутган "Динамо" 88-дақиқада гол урди. Захирадан туширилган Рогак жарима зарбасидан кейин ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан фойдаланиб, боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Қўшиб берилган дақиқаларда Рогак бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. Сергеевнинг зарбасини эса устунга тегиб қайтди. Шу тариқа "Динамо" ғалаба қозонди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттиради.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" - 0:1 (0:0)
12 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2117 томошабин.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, Б.Канназаров, Ж.Сарсенов.
Назоратчи: О.Дачев.
"Пахтакор": Эргашев, Козак, Ораховац, Булят, Ҳошимов, Исматуллаев (Тожиев, 76), А.Аҳмедов, Андреев (Каримов, 53), Нуруллаев (Ҳакимов, 69), Искандеров, Сергеев.
"Динамо": Наумов, Локаев, Б.Исроилов, Бозоров, Азимов, Сулаймонов (Шарофиддинов, 90+1), Қаҳрамонов, Холматов, Низонов (Рогак, 64), Мамажонов (Абдуллаев, 69), А.Исроилов.
Гол: Рогак, 88 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Холматов, 76. Аҳмедов, 84. Ҳошимов, 85.


Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?