Суперлига 6-турида "Шерлар" "Қизилқум"ни Навоийда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Ўйин бошидан ташаббусни ўз томонига оғдирган жамоамиз кўплаб хавфли вазиятларни яратди. Биринчи бўлимда Сайфиев, Ҳамдамов, Машарипов ва Чераннинг уринишларига аниқлик етишмади. Мезбонлар эса бир ҳолатда Суюновни узоқ масофадан зарба йўллаган ҳолда безовта қилишди.
Иккинчи бўлим бошидаёқ ҳисоб очилди. Алижонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди. Бу ерда ҳимоячилар ва дарвозабон билан тўп учун курашган Дердийок рақиб посбонини ҳимоя қилишга мажбур этди ва бундан фойдаланган Ҳамдамов яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди - 0:1. Голдан кейин Черан ва Сайфиев қулай имкониятлардан зарба беришди, бироқ Макосин тўпни қайтариб юборди. 66-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Маккартни тўпни бўш қолган дарвозага йўллай олмади. 72-дақиқада эса ўйин тақдири амалда ҳал қилинди. Бурчакдан Машарипов оширган тўпни боши билан дарвозага йўллаган Дердийок мавсумдаги учинчи голига муаллифлик қилди. Навоийда ишончли ғалабани қўлган киритган "Пахтакор" турнир жадвалини бошқаришда давом этади.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0)
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, А.Калинин, Ш.Аъзамов, Ш.Ражабов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
"Қизилқум": Макосин, Маргиев, Саноев, Нурметов, Қамбаров, Мустафоев, Жўраев, Усмонов, Маккартни, Толмасов, Абдуллажонов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев (Комилов, 86), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 81), Ҳамдамов (Сидиқов, 81), Черан, Машарипов, Дердийок (Сергеев, 81).
Голлар: Ҳамдамов, 47 - 0:1. Дердийок, 72 - 0:2.
Огоҳлантириш: Жўраев, 42