Клуб янгиликлари

Ёшларимиз Навоийда мағлубиятга учрашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилигида Навоийда "Қизилқум"га имкониятни бой беришди.

Учрашувда Станислав Кудряшов жуда ёш таркибни майдонга туширди. Таркибда 2000 йилда туғилган футболчи ҳам йўқ эди, 2001, 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз мазкур ўйинда иштирок этишди. Таркибида тажрибалироқ футболчилар бўлган "Қизилқум" ёшларимизга унчалик кўп вазиятлар яратишга имкон бермади. Ягона гол 33-дақиқада урилди. Тўп учун курашда ҳимоячи ва дарвозабондан чаққонроқ ўйнаган Кенжаев тўпни 22 метрлардан дарвозага аниқ буриб юборди. Иккинчи бўлимда ёшларимиз вазиятни ўзгартиришга уринишди, бироқ уларга охирги қарорни тўғри чиқаришда тажриба етишмади. Навоийда U-21 жамоамиз кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (1:0)
24 июнь. Навоий. "Ёшлик" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Ражабов, А.Султонов, Д.Қодиров, Ғ.Самандаров. 
Назоратчи: О.Дачев.
"Қизилқум": Бекмуродов, Бегишев, Алижонов, Қосимов, Олимов (Асадов, 90+2), Туропов, Ҳусанов, Кенжаев (Имомов, 84), Аҳмедов, Эсонов (Носиров, 41; Раҳматов, 87), Бозоров (Соибназаров, 82).
"Пахтакор": Йўлдошев, Рамазонов, Турсунов, Одилов, Султонмуродов, Ҳамиджонов, Файзуллаев, Жиянов (Эргашбоев, 56), Жўраев (Маҳмудов, 80), Шербўтаев (Чикризов, 87), Мамасидиқов (Ирисметов, 67).
Гол: Кенжаев, 33 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Бегишев, 15. Асадов, 90+4.