Суперлига 6-турида "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
Мазкур учрашувда жамоалар таркибида дисквалификация туфайли йўқотишлар мавжуд эмас.
Чемпионатлар тарихида жамоалар 40 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 33 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 112 гол урилиб, 23 тўп ўтказиб юборилган.
Олий лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" ушбу рақибни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган. Ўтган мавсумдаги беллашувларда жамоамиз Тошкентда 8:0, Навоийда 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Навоийдаги 20 учрашувнинг бирортасида "Шерлар" мағлубиятга учрамаган. Меҳмонда 16 ғалаба ва 4 дуранг натижа кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган.
"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 25 июнь, пайшанба куни соат 20:15да "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионида бошланади.