Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

Ёшлар лигаси: "Пахтакор" - "Динамо" 2:0


3-турда ёшларимиз "Динамо"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Ташаббусга эга бўлган футболчиларимиз биринчи бўлим охирида урилган икки гол эвазига ғалаба қозонишди. Дастлаб Алижонов рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. Кейин эса Ғанихоновга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Иброҳимов унумли фойдаланди. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари 3 ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда.

"Пахтакор" - "Динамо" 2:0 (2:0)
"Пахтакор": Ҳ.Жўраев (Раимов, 90+1), Алижонов, Сатторов, Эрмаматов, Авилов, Р.Жўраев, Юсупов (Соатов, 69), Ўрунов, Иброҳимов (Собиржонов, 71), Яхшибоев (Турғунбоев, 87), Ғанихонов (Маҳмудҳожиев, 57; Саъдиллаев, 81).
"Динамо": Тоштурдиев (Раҳматов, 79), Аламхонов, Саидов (И.Ражабов, 51), Эргашев (М.Шарипов, 78), Маматов (Бобомирзаев, 63), Нуриддинов (Толибов, 75), У.Ражабов, Файзуллаев, Тойлоқов (Холмирзаев, 54), Аҳмедов (Дивликамов, 59), И.Шарипов.
Голлар: Алижонов 44, Иброҳимов 45-пен.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

Сайтимизнинг янги дизайни сизга ёқдими?