ПФЛ Суперлиганинг 6-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Ушбу ҳакам чемпионат доирасида "Пахтакор"нинг уч беллашувида ишлаган ва уларнинг барчасида жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. 2019 йил Тошкентда "Қизилқум" 8:0 ҳисобида доғда қолдирилган баҳсни айнан Норсафаров бошқарганди.
Учрашувни бошқаришда Норсафаровга ён ҳакамлар Артём Калинин ва Шоҳруҳ Аъзамов ёрдам беради.
"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Артём Калинин (Қарши), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Шуҳрат Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.