- Аввал карантин даврида куннинг маълум қисмида ишга келиб, маълум пайтда уйига қайтган стадион ходимларига раҳмат айтаман. Стадиондаги шароит, майдон ҳолати шунчаки ажойиб эди. Ҳеч ким футбол ўйнамаган даврда ҳам майдонни яхши ҳолатда сақлаш, унга қараш талаб этилади. Ўйиннинг ўзи эса мухлисларга ёққан бўлиши табиий. Бугун жамоалар яхши футбол намойиш қилишди. Уч жиҳатни ажратиб кўрсатишни истардим. Рақиб ҳам футбол ўйнашни истади. Жиззахда фаол ўйин вақти зўрға 40 дақиқани ташкил этганди. Бугун эса камида 55 дақиқа атрофида бўлди. Чунки "Бунёдкор" футбол ўйнашни хоҳлади. Ўйинда ҳисобни илк ҳужумдаёқ очдик ва омадимиз келди. Суюнов натижа 1:0 бўлиб турган вақтда бизни қутқарди. Ўзимиз эса биринчи бўлим охирида ҳисобни йирик кўринишга келтирдик. Бу ғалабани ўта муҳим ютуқ деб айтган бўлардим. Ҳали янада яхшироқ ўйнашга интилишимиз керак.
Рақобат бўлиши доим яхши. Дердийок ва Сергеев ҳали янада ўсишга эришишига умид қиламан. Игорь ҳақиқий профессионал, унга исталган пайтда ишониш мумкин. Ҳар доим ишлайди, меҳнатдан қочмайди, ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Дердийок ҳам яхши меҳнат қилмоқда. Улар бир-бирларининг яхшироқ ҳолатга киришига ёрдам беришади.