Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" билан дербида Шерзод Қосимов ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 5-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.

"Бунёдкор"га қарши беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 19 ўйинда ишлаган. Уларнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган, уч дуранг ва уч мағлубият кузатилган. Ўтган мавсумда ушбу ҳакам бошқарган уч ўйинда жамоамиз ғалаба қозонган. Сўнгги бор Қосимов 2018 йил "Пахтакор" стадионида ўтган дербини бошқарган ва унда "Шерлар" 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қанот ҳакамлари вазифасини Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов бажаради.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув 19 июнь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР”
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Раҳим Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.