Жамоамиз Суперлига 4-турида мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олди.
Биринчи бўлимда устунлик "Пахтакор" тарафида бўлди. Дердийок, Черан ва Ҳамробековнинг хавфли зарбаларига аниқлик етишмади. Мезбонлар эса 30-дақиқада пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Қувватов Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатгани сабабли ҳакам пенальти белгилади. Бу вазиятда Қувватов Норхоновнинг нуқтадан берган зарбасидан кейин тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида жиззахликлар ҳисобни очишди. Ҳасановнинг узатмасидан кейин Норхонов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Ўйин якунигача Черан, Алижонов ва Ҳамдамовнинг уринишлари самарасиз тугади. "Пахтакор" 2020 йилдаги биринчи мағлубиятини Жиззахда тан олишга мажбур бўлди.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (0:0)
14 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, З.Абдураҳмонов, А.Маражабов, Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Нўъмонов, Болтабоев (Санжар Рашидов, 68), Норхонов (Насимов, 74), Ҳасанов (Рибейро, 68), Шихов (Жўрабеков, 74), Нагаев (Қаҳрамонов, 33), Колакович.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов (Анзур Исмоилов, 72), Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Сергеев, 72), Ҳамдамов (Собиржонов, 79), Черан, Машарипов, Дердийок.
Гол: Норхонов, 50 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Норхонов, 21. Кримец, 21. Қувватов, 30. Қулматов, 42. Митрович, 90+4.