Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Динамо". Учрашув рақамлари ва маълумотлар


Олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" пешқадам "Динамо"ни қабул қилади.

Самарқанд жамоаси ҳозирча олий лигада етакчилик қилмоқда. "Динамо" 2 ўйинда зафар қучди ва дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Жамоалар олий лигада айни пайтгача 44 бор тўқнаш келишган. 35 учрашувда "Пахтакор", 5 баҳсда "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 92 гол уриб, дарвозаларидан 22 тўп олиб чиқишган. Тошкентда ўтган 22 беллашувнинг 21тасида жамоамиз устун келган. Самарқандликлар 2000 йил пойтахтда муваффақият қозонишган. Бу "Динамо"нинг сафарда қўлга киритган барча очколари саналади. Меҳмонда рақибимиз 22 ўйинда 5 тўп киритган холос.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Ёшлар таркиблари ўйини 11 март, шанба куни 14:30да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 12 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.
Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?