Пайшанба куни "Жар" стадионида ўтган машғулотларда мураббийлар штаби тўлиқ таркибда жам бўлди.
Карантинда бўлган бош мураббий Шота Арвеладзе ва дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз яна машғулотга қайтишди. Шу тариқа "Сўғдиёна" билан учрашувга ҳозирлик тўлиқ таркибда давом эттирилди.