Клуб янгиликлари

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" ўйинида Темур Тўхтасинов ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари
ПФЛ мазкур баҳс учун расмийлар рўйхатини эълон қилди. Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 10 ўйинда ҳакамлик қилган. Жамоамиз ўша беллашувларда 7 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд қилган. "Сўғдиёна" билан 2018 йил Тошкентда ўтган учрашувни айнан Тўхтасинов бошқарган. Ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви 14 июнь, якшанба куни "Сўғдиёна" стадионида соат 18:00да бошланади.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Зиёдилла Абдураҳмонов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.