Фарғонадаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - "Нефтчи" билан учрашувлар ҳамиша шиддатли ўтади. Бугун ҳам мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишди. Биз ўйинни назорат қилдик, тўпга эга чиқдик, аммо яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Ғалаба қозониш учун вазиятлар юзага келтиргандик. Каримов, Искандеров ва Сергеевнинг омади келмади. Энди келаси ўйинга тайёргарлик кўрамиз.