Клуб янгиликлари

Ўзбек дербисида голсиз дуранг


2-турда "Пахтакор" Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади.

Беллашувда тўпни жамоамиз кўпроқ назорат қилди ва хавфли вазиятларни юзага келтирди. Биринчи бўлимда Каримов ва Аҳмедовнинг зарбалари кескин ҳолатларни содир этди, аммо омад мезбонлар тарафида бўлди. Танаффусдан кейин Сергеев жуда қулай имкониятга чиқди. Исматуллаевнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Игорнинг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Охирги дақиқаларда "Нефтчи"дан Ҳакимов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Шу тариқа ўзбек дербисига айланган учрашув илк марта голсиз дуранг билан якунланди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
8 март. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 8117 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов - 8,5. А.Калинин - 8,4. А.Цапенко - 8,4.
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Нефтчи": Юсупов, Эрматов (Ҳасанбоев, 86), Концевой, Комаровский, Ҳ.Каримов, Ғофуров (Расулов, 78), Музаффаров, Қодиров, Луцевич, Павленко (Мамазулунов, 74), Ш.Ҳакимов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак (Булят, 68), Ораховац, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Андреев, Искандеров, Ш.Каримов (Нуруллаев, 78), Ж.Ҳакимов (Сергеев, 53).
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов, 49. Тожиев, 83. Концевой, 83.


Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?