Клуб янгиликлари

“Пахтакор”нинг расмий ўйинлари сони икки ярим мингдан ошди

Клуб янгиликлари


Жамоамизнинг ўз тарихида ўтказган расмий ўйинлари сони 2506тага етиб улгурди.

“Пахтакор” тарихидаги барча расмий учрашувларнинг статистикаси мухлисларимиз учун турли мусобақаларда кўрсаткичлар қандай кўриниш олганини билиб олишга кўмак беради. Ҳозирча энг кўп ўйин СССР чемпионатида ўтказилган – 1242та. Энг кўп ғалаба эса миллий чемпионатимизда қўлга киритилган – 567 марта. Рақиб дарвозасига гол уриш борасида Ўзбекистон чемпионатида рекордчимиз – 1867та гол.

Айни пайтга қадар жами 2506 расмий учрашувда “Пахтакор” майдонга чиққан. Уларда 1247 ғалаба, 561 дуранг ва 698 мағлубият қайд этилган. Рақиб дарвозасига урилган умумий голлар сони 4328тага етган. Дарвозамидан эса 2818 тўп ўтказиб юборганмиз. Мусобақалар бўйича алоҳида кўрсаткичлар билан жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

Мусобақа

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Голлар

Ўзбекистон чемпионати

831

567

133

131

1867-702

СССР чемпионати

1242

442

349

451

1582-1603

Ўзбекистон Кубоги

160

107

27

26

460-177

СССР Кубоги

104

50

17

37

140-112

Чемпионлар Кубоги/Лигаси

100

45

18

37

145-143

Кубок эгалари Кубоги

14

6

2

6

37-23

МДҲ Кубоги

35

14

13

8

59-40

СССР 1-лига Кубоги

14

11

2

1

21-8

Ўзбекистон Лига Кубоги

6

5

0

1

17-10

Жами

2506

1247

561

698

4328-2818