"Қизилқум" билан ўйиндан кейин жамоа сардори Александр Лобанов учрашув хусусида фикр билдирди.
- Чемпионатнинг очилишини жуда кутдик, чунки расмий ўйин ва мухлисларсиз зерикиб қолгандик. Биринчи баҳс олдидан ҳаяжон бўлди, албатта. Очилиш беллашуви ва жиддий рақиб турарди, аммо ўйин бошланиши билан барчаси ўтиб кетди. Ташаббусни қўлга олдик ва тезда гол урдик. Учрашув боришини назорат қилдик. Яна тўп киритишимиз мумкин эди, бироқ ўзимизнинг хато туфайли тўп ўтказиб юбордик. Танаффусдан майдонга фақат ғалаба ҳақидаги хаёл билан қайтдик. Ишончли ўйнадик ва рақибга имконият қолдирмадик. Натижани ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман. Мухлислар бизни олға чорлагани учун зафар қучишимиз шарт эди. Ҳар бир баҳсда ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Бу йил ўтган мавсумдаги натижа тасодиф эканлигини исботлашга интиламиз. Олдимизга ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган, - деб таъкидлади Лобанов.