Клуб тизимида меҳнат қилувчи шифокорлар клуб ходимлари ва барча жамоалар аъзоларига ушбу инфекция тарқалмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, жаҳон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган қўлланмаларни юборишди ва уларга қатъий амал қилиш шартлиги ҳақида таъкидлашди. "Пахтакор" ва "Жар" стадионлари, "Чилонзор" стадиони, футбол академияси ва "Қибрай" ўқув-машғулотлар марказида зарур дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан чиқарилган буйруқ сабабли футбол академияси, футзал, аёллар, биринчи лига, U-18 ва U-21 ёшлилар, асосий жамоа машғулотлари вақтинчалик тўхтатилди. Машғулотлар коронавирус билан боғлиқ вазият ўнгланмангунча ёки ЎФА томонидан машғулот ва учрашувларни ўтказишга рухсат берилмагунга қадар тўхтатиб турилади.
"Пахтакор" футбол клуби ушбу ҳолат юзасидан мамлакатимиз ҳукумати ва тегишли органлар қарори ҳамда кўрсатмаларига қатъий риоя қилади, юртимиздаги барча футбол клубларини ҳам бунга чақириб қолади.