"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Ўйинни яхши бошладик. Ушбу мавсумда энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик деб айтсам бўлади. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса учинчи гол урилгандан кейин ҳушёрлик ва тартибни йўқотдик. Натижада тўп ўтказиб юбордик. Ушбу беллашувда ҳам баъзи хатоларни кўрдик. Демак, машғулотларда ишлашда янада кўпроқ ишлашимиз учун асослар етарли. Рақиб эса кутганимдан ҳужумкорроқ футбол ўйнади. Уларнинг чуқур ҳимояда ўйнашларини кутгандим. "Металлург" ҳужумкор футбол ўйнашга интилмоқда, бу мухлислар учун ёқимли. Бизда баъзи вазиятларда қарши ҳужумларга ўтиш имконияти юзага келди.
Дердийокни дебют голи билан табриклайман. У чиройли гол урди. Ундан кейинги ўйинларда ҳам самарали ҳаракатлар кутамиз. Барчани чиройли ғалаба билан табриклайман.