"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 3-турида "Металлург"дан кичик ҳисобда устун келди.
Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлар юзага келишига ҳимоячилар йўл қўйишмади. Фақат бир ҳолатда рақиб посбони жамоамиздан Мамасидиқов ва Чикризовнинг кетма-кет берган аниқ зарбалари йўлига ғов бўлди.
Иккинчи бўлимда 10 ойлик танаффусдан кейин Жавоҳир Сидиқов туширилди. У тиззасидан олган оғир жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ярим ҳимоячи аста-секинлик билан яхши ҳолатга кириб олиши кутилмоқда. 57-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол Алишер Одилов томонидан урилди. У Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Одилов уч ўйиннинг барчасида тўп киритди ва голлари сонини 4тага етказди. Кичик ҳисобдаги муваффақият Станислав Кудряшов шогирдларининг юқори ўринларда боришини давом эттирмоқда.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0 (0:0)
13 март. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Ғ.Жўраев, Ш.Аъзамов, И.Азимов, Ф.Янсупов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Мирсаидов, Рамазонов, Мирзаев (Турсунов, 46), Шамсиев, Одилов (Жиянов, 90+4), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Чикризов (Сидиқов, 46), Мамасидиқов (Файзуллаев, 46).
"Металлург": Вагин, Турғунбоев (Азизбоев, 78), Қудратиллаев, А.Ғайбуллаев (Қўчқоров, 52), Камолов, Ғофурбеков, Эргашев, Анваров, Ботиров, Исломов, Ғуломов.
Гол: Одилов, 57 - 1:0.
Огоҳлантириш: Эргашев, 90.