Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз "Металлург"дан устун келди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари 3-турда "Металлург" устидан ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Бекободликларга қарши беллашувда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари икки бўлимда биттадан тўп киритган ҳолда ғалабани ўз томонларига оғдиришди. 45-дақиқада Ботир Ирисметов ўзининг чемпионатдаги голли сериясини давом эттирди. У Беҳруз Асқаровнинг узатмасидан унумли фойдаланди. Ботир уч ўйиннинг барчасида гол уришга эришди ва унинг ҳисобидаги голлар сони 4тага етди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Собировнинг жаримадан ошириб берган тўпини Арслон Баҳромов рақиб дарвозасига киритиб, ғалабани мустаҳкамлади. Ҳозирча U-18 биринчилигида "Пахтакор" 3 ўйиндан сўнг 7 очко тўплашга муваффақ бўлди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:0 (1:0)
12 март. Қибрай. "Қибрай" стадиони. 50 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, О.Каллахўжаев, О.Баҳодиров.
"Пахтакор": Йўлдошев, Аноров, Баҳромов, Собиров, Ортиқбоев, Асқаров (Бекдурдиев, 90+1), Мифтахутдинов, Мансуров (Ашуров, 79), Абдулазизов (Раҳматуллаев, 86), Жўрабеков (Жабборов, 70), Ирисметов.
"Металлург": Маҳмудов (Саиджалолов, 62), Муродов, Асадов (Эркинов, 72), Салоҳиддинов, Азизбоев, Бекматов, Турсунбоев (Маҳмудхонов, 76), Расулбердиев (Абдувасиев, 60), Холйигитов, Ордабаев (Зикриёев, 54), Орзиқулов.
Голлар: Ирисметов, 45 - 1:0. Баҳромов, 69 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ирисметов, 45+1. Зикриёев, 57. Муродов, 68. Бекматов, 70. Азизбоев, 89.
Четлатиш: Муродов, 88.