"Пахтакор" футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионати 1-тури иккинчи баҳсида "Бунёдкор"дан 5:2 ҳисобида устун келди.
Ўйинни ҳужумкорлик билан бошлаган футзалчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзида учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйишди. 6-дақиқада Дилмурод Шавкатов ҳисобни очган бўлса, кейинги дақиқада Машраб Одилов орадаги фарқни оширди. Акбар Усмонов 12-дақиқада натижани йирик кўринишга келтирди. 15-дақиқада эса Шавкатов дублини нишонлади. Иккинчи бўлимда жамоамиздан Константин Свиридов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, бунга "Бунёдкор"дан Байбурин икки голи билан жавоб қайтарди. Шуҳрат Тошмедов бошчилигидаги жамоамиз икки учрашувда йирик ғалабага эришди. Тур доирасидаги охирги ўйин эртага "Максам-Чирчиқ" билан ўтказилади.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 5:2 (4:0)
Голлар: Шавкатов 6, 15, Одилов 7, Усмонов 12, Свиридов 37 - Байбурин 33, 40.
"Пахтакор": Элибоев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Свиридов.
Захирадан тушганлар: Жўраев, Абдумавлонов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров, Шобаҳромов, Маҳмудов.