Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари Фарғонада старт олди.
Таркибини анча кучайтириб олган “Пахтакор” футзал жамоаси 1-турнинг илк ўйинида “Насаф” билан куч синашди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида киритилган уч тўп жамоамизга ғалаба келтирди. Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни очган бўлса, сафимизга янги келиб қўшилган Акбар Усмонов икки гол уришга эришди.
1-турнинг иккинчи ўйинида “Пахтакор” “Бунёдкор” билан тўқнаш келади.
“ПАХТАКОР” – “НАСАФ” – 3:0 (0:0)
Голлар: Абдумавлонов 32, Усмонов 33, 40.
“Пахтакор”: Элибоев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Свиридов.
Захира: Жўраев, Абдумавлонов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров, Шобаҳромов, Маҳмудов.