Ўйин давомида тўлиқ ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. Меҳмонлар дарвозабони Зафар Сафоевнинг бир неча вазиятларда бухороликларни голдан қутқариб қолиши эвазига таблода голсиз натижа иккинчи бўлим ўрталарига қадар сақланиб турди. Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб посбони Ҳамдамов, Сергеев, Ҳамробеков ва Чераннинг аниқ зарбаларидан кейин тўпни қайтариб юборди. "Бухоро" эса икки марта жуда кескин бўлмаган ҳолатларни содир этди.
Иккинчи бўлим бошида Собирхўжаевнинг аниқ зарбасидан сўнг яна Сафоев маҳорат кўрсатди. Бир оздан сўнг Черан боши билан устунни нишонга олди. 66-дақиқада эса ўйинда ҳисоб очилди. Ҳамдамовнинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Драган яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Кейин сермаҳсул ҳаракатларни давом эттирган Черан 19 дақиқа ичида хет-трик қайд этди. 82-дақиқада Дердийокка нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан фойдаланган Драган 85-дақиқада Машариповнинг жарима зарбасидан узатган тўпини голга айлантирди. Шу тариқа "Пахтакор" 3:0 ҳисобида муваффақият қозониб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 3:0 (0:0)
8 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6743 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, З.Абдураҳмонов, Ш.Аъзамов, А.Эргашев.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: Д.Имомхўжаев.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Иминов, 63), Ҳамдамов (Собиржонов, 84), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 71).
"Бухоро": Сафоев, Жумаев, Липартиа, Пиримов, Ҳасанов, Шодмонов, Ҳосинов, Амонов (Фарҳодов, 70), Юнузович (Ҳакимов, 82), Абдуллаев (Ҳакимов, 86), Капор.
Голлар: Черан, 66 - 1:0. Черан, 82-пен - 2:0. Черан, 85 - 3:0.
Огоҳлантириш: Аъзамов, 45+1.