Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган ёшларимиз 17-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг тўпни дарвозабонга оширишдаги хатосидан сўнг ҳисобни очишди. Алишер Одилов деярли бўш дарвозани ишғол қилишга эришди. Бироқ 6 дақиқадан кейин Беҳруз Саъдиллоев жарима майдони чизиғидан узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг қолган вақтида майдонда асосан тенг кураш кечди.
Танаффусдан кейин тўлиқ устунлик "Пахтакор" тарафида бўлди. Бир неча бор дарвоза томон берилган аниқ зарбалардан сўнг тажрибали дарвозабон Сардор Қобилжонов ўз маҳоратини намойиш этиб, меҳмонларни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тинимсиз уюштирилган ҳужумлар самара бермади. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари 2-турда муҳим очколарни қўлдан чиқаришди.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 1:1 (1:1)
7 март. Қибрай.
Ҳакамлар: А.Эргашев, Д.Тиллоев, О.Қосимов, С.Назаров.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Шамсиев, Одилов, Султонмуродов (Жўраев, 46), Ҳамиджонов, Файзуллаев, Шербўтаев, Мамасидиқов (Чикризов, 60).
"Бухоро": Қобилжонов, Муинов (Фозилов, 87), Темуров (Воҳидов, 72), Саъдиллоев (Ғиёсов, 63; Султонов, 90+2), Бобоев, Музаффаров, Бешимов (Ҳожиев, 90+4), Шодмонов, Сайфиддинов, Наврўзов, Каримов.
Голлар: Одилов, 17 - 1:0. Саъдиллоев, 23 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Рамазонов, 28. Бобоев, 45. Бешимов, 55. Ҳамиджонов, 56. Муинов, 71. Ғиёсов, 90+2.