«Пахтакор» U-18 жамоаси 2-турда «Бухоро» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишларига қарамай, ғалабани натижани сақлаб қолишмади. 19-дақиқада меҳмонлар Ғиёсовнинг аниқ зарбасидан кейин олдинга ўтишди. Бунга ёш ўйинчиларимиз 34-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Эргашбоевнинг боши билан йўллаган аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтаришди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз 69-дақиқада қарши ҳужумда аниқ ўйнаган Ирисметовнинг голи эвазига олдинга чиқишди. Ботир мавсумда 3-голини урди. Афсуски, 76-дақиқада бухороликлардан Асадов мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, бу турда U-18 жамоамиз голларга бой дуранг билан кифояланди.
“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” – 2:2 (1:1)
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Ҳ.Набиев, С.Миродилов, Д.Тиллаев.
"Пахтакор": Йўлдошев, Аноров, Баҳромов (Ашуров, 46), Собиров, Саидов (Раҳматуллаев, 46), Асқаров, Мифтахутдинов, Абдулазизов (Муродов, 82), Жўрабеков (Жабборов, 62), Эргашбоев (Ортиқбоев, 44), Ирисметов.
"Бухоро": Бақоев, Қурбонов, Обидов (Умаров, 86), Шералиев, Асадов (Камолов, 89), Иззатов, Умуров (Ҳасанов, 90+4), Амонов, Фозилов (Неъматов, 90+1), Чориев, Ғиёсов (Ҳомидов, 77).
Голлар: Эргашбоев 34, Ирисметов 69 – Ғиёсов 19, Асадов 76.
Огоҳлантиришлар: Қурбонов, 40. Асадов, 76. Чориев, 85.