Жамоамиз Суперлиганинг 2-турида Тошкентда "Бухоро"ни қабул қилади.
Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида 56 беллашувда тўқнаш келишган. Уларнинг 40тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9 баҳсда кучлар тенг келган. 7 марта бухороликлар ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасига 127 тўп киритган жамоамиз 38 марта дарвозасидан гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги 28 баҳснинг 25тасида "Пахтакор" устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Тошкентда "Бухоро" 1996 йилда ғалаба қозонган. Аввалги мавсумда кечган беллашувларда "Шерлар" рақибни уйда ва сафарда 5:0 ҳисобида таслим этишганди. Тўқнашувлардаги энг йирик ғалабамиз 8:0 натижаси 2005 йил қайд этилган.
Жамоамиз сафида Егор Кримец дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Садриддин Абдуллаев, Акром Комилов ва Жавоҳир Сидиқов жароҳатини даволаётгани туфайли "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.
"Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув 8 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.