"Пахтакор" академиясининг 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари март ойи охирида халқаро турнирда қатнашиш учун Қозоғистонга йўл олишади.
2005 йил тарбияланувчилари 29 мартдан 5 апрелгача Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига бағишлаб ўтказиладиган турнирда қатнашишга таклиф этилган. Мусобақа "Қайрат" ва "Жас-Қиран" клублари томонидан ташкил этиб келинади. Ушбу жамоага Фарҳод Нишонов бошчилик қилади.
Сергей Токов устозлик қилаётган "Пахтакор-2006" эса 29 мартдан 4 апрелга қадар "Қайрат" футбол клуби соврини учун бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишади.