Унда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Баҳодир Абдувалиев, Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов, “Пахтакор” ФК вакиллари, Шайхонтоҳур туман БЎСМдаги ёш футболчи ва шахматчилар, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабининг 50 нафарга яқин ўқувчилари иштирок этишди.
Шахмат бўйича “Прокурор Кубоги” мусобақасида ёш шахматчилар қатнашишди. Иштирокчилар қаторида ёш жаҳон чемпионлари Жавоҳир ва Ислом Синдаров ҳам бўлишди. “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе Ислом Синдаров билан шахмат ўйнаганини таъкидлаб ўтамиз.
Йиғилганлар учун “Пахтакор” ФК ходимлари стадион бўйлаб ўзига хос экскурсия тақдим этишди. Унда клуб тарихи, қўлга киритилган совринлар ҳақида маълумот берилди. Кейин тадбир Акром Комилов, Санжар Қувватов ва Владимир Козак иштирокида “Пахтакор” стадионида болаларга маҳорат сабоғи билан давом эттирилди. Тадбир якунида ёш футболчиларга жамоамиз футболчилари дастхатлари туширилган суратлар совға қилинди.
Ушбу тадбир Тошкент шаҳар прокуратураси, Шайхонтоҳур туман жисмония тарбия ва спорт бўлими ҳамда “Пахтакор” ФК иштирокида ўтказилди.