Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувини ўтказиб юборманг!

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 2-турида “Шерлар” Тошкентда “Бухоро”ни қабул қилишади.

Мавсумни муваффақиятли бошлаган “Пахтакор” 2-турда Муҳсин Муҳаммадиев бошчилик қилаётган “Бухоро” билан майдонга тушади. Биринчи турда мағлубиятга учраган бухороликлар жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатишга уриниб кўришади. Ўз даврининг машҳур футболчилари бўлган ва эндиликда мураббий сифатида ишлаб келаётган Шота Арвеладзе ва Муҳсин Муҳаммадиев қарама-қаршилиги қизиқарли кечиши кутилмоқда. Беллашув 8 март, якшанба куни 17:00да “Пахтакор” стадионида бошланади. Барча мухлисларни ўйинни стадиондан кузатишга чорлаб қоламиз!