"Пахтакор" мавсумни 3:1 ҳисобидаги муваффақият билан бошлади.
Ўйинни 5 нафар футболчи - Сергеев, Соҳибов, Булят, Яхшибоев ва Болтабоев жароҳат сабабли ўтказиб юборди. Шунга қарамай, жамоамиз ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабага эришди. 7-дақиқада Искандеров жарима майдони ичида узоқ бурчакка аниқ зарба бериб, ҳисобни очди - 1:0.
Орадаги фарқни ошириш учун Искандеров ва Каримовда имконият бўлганди, аммо уларнинг зарбаларини Хонимқулов қайтарди. 34-дақиқада ҳимоядаги хато қимматга тушди. Тожиевнинг тўпни ортга қайтаришдаги хатосидан Алланиёзов унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ жамоамиз тарафида бўлди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар икки бор самара келтирди. Дастлаб Каримовнинг тўп оширишидан Андреев гол урган бўлса, 75-дақиқада Қамбаров тўпни қўли билан ўйнагани туфайли белгиланган пенальтидан сўнг Искандеров учинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг зарбаси Хонимқулов қайтарди ва Жамшид қайтган тўпни дарвозага йўллади.
Шу тариқа "Пахтакор" янги мавсумни ғалаба билан бошлади.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:1 (1:1)
3 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 4153 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов - 8,6. Т.Галеев - 8,6. А.Пўлатов - 8,5.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев (Нуруллаев, 72), А.Аҳмедов, Андреев, Каримов, Искандеров, Ҳакимов (Ғанихонов, 87).
"Қизилқум": Хонимқулов, Рустамов, Усмонов, Қамбаров, Юсупов (Жўраев, 10), Бойдуллаев, Юнусов (Шодмонов, 72), Ҳасанов, Геворкян, Алланиёзов (Ғанижонов, 86), Шодиев.
Голлар: Искандеров, 7 - 1:0. Алланиёзов, 34 - 1:1. Андреев, 55 - 2:1. Искандеров, 75 - 3:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Искандеров, 75.
Огоҳлантириш: Андреев, 43. Ҳошимов, 90+2.