Суперлиганинг янги мавсумини жамоамиз Тошкентда "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда бошлади.
Дастлабки дақиқаларда тенг кураш билан бошланган учрашувнинг 15-дақиқаларидан сўнг "Шерлар" ташаббусни ўз томонларига оғдиришди. 18-дақиқада Черан ва Сергеевнинг яқин масофадан йўллаган аниқ зарбаларидан кейин меҳмонлар дарвозабони Юсупов тўпни қайтариб юборди. 26-дақиқада тезкор уюштирилган қарши ҳужумдан кейин Соловьёв ҳисобни очди. У жарима майдонида яқин бурчакка кучли зарба бериб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди - 0:1. Бўлимнинг қолган вақти мобайнида уринишлар самара келтирмади. Қўшиб берилган дақиқаларда "Навбаҳор" футболчиси Исоқжонов майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлим бошидан ҳужумкорликни оширган "Пахтакор" 50-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Машарипов-Черан-Сергеев ижросидаги ажойиб ҳужумни Игорь кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини ишғол қилиб якунлади. Катта устунлик билан ўйнаган жамоамиз охирги зарба ёки узатмани беришда хатоларга йўл қўйди. 78-дақиқада эса Кримец майдондан четлатилди. Рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратишда давом этган "Шерлар" 88-дақиқада ғалаба голини уришди. Жаримадан узатилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан тўғрилаб юборди, Сергеев эса ўзига келиб тушган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:1. Шу тариқа Сергеев "Пахтакор" таркибида Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчига айланди.
Учрашувда 2:1 натижаси ўзгармади. "Пахтакор" мавсумни муҳим ғалаба билан бошлади.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:1 (0:1)
27 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 15320 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, Р.Лутфуллин.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев (Дердийок, 68), Ҳамробеков, Ҳамдамов (Собиржонов, 82), Черан, Машарипов, Сергеев (Аъзамов, 90+1).
"Навбаҳор": Юсупов, Аҳмедов, Соловьёв, Турғунбоев, Исоқжонов, Жўрабоев, Ғофуров, Голбан, Рашидхонов, Мухторов, Ғуломов.
Голлар: Соловьёв, 26 - 0:1. Сергеев, 50 - 1:1. Сергеев, 88 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 12. Исоқжонов, 21. Соловьёв, 29. Кримец, 34. Собирхўжаев, 40. Дердийок, 72. Мухторов, 81. Юсупов, 89. Сайфиев, 90+4.
Четлатишлар: Исоқжонов, 45+3. Кримец, 78.