Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 1-тур ўйинига киришни бепул деб эълон қилади


"Пахтакор" футбол клуби бугун бўлиб ўтадиган очилиш маросимига киришни бепул деб эълон қилади.

26-миллий чемпионатимиз бугун старт олади. "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви жамоамиз учун Тошкентдаги очилиш баҳси ва юртимизда футбол мавсумининг бошланиш ўйини бўлгани сабабли клуб раҳбарияти ишқибозларнинг стадионга киришини бепул қилишга қарор қилди. 17:00да бошланадиган учрашувга мухлислар чипта харид қилмаган ҳолда ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Шу муносабат билан 1-турга бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси 12 март куни ўтказиладиган 3-турдаги "Пахтакор" - "Динамо" беллашувидан бошланади.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?