Клуб янгиликлари

Ёшларимизда ҳам йирик ғалаба

Клуб янгиликлари
U-18 жамоаси ортидан ёшларимиз ҳам мавсумни йирик ва чиройли ғалаба билан бошлашди.

Биринчи бўлимда жамоалар хавфли вазиятларни унчалик кўп юзага келтиришмади. Гол эса Одиловнинг тезлик билан қарорга келиши ва зарбани ажойиб ижро этгани билан боғлиқ бўлди. Тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Алишер дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўриб, аниқ зарба йўллади - 1:0.

Танаффусдан сўнг жамоамиз тўлиқ ташаббусга эга бўлди. 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Достон Турсунов жарима зарбаси ошириб берилгач, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Учинчи гол Одилов ҳисобига ёзилди. У меҳмонлар посбонини бирга-бир ҳолатда доғда қолдирди.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 3:0 (1:0)
26 февраль. Қибрай. 94 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, А.Абдуллаев, Б.Шавкатов, С.Назаров. 
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

"Пахтакор": Ҳамроев, Мирсаидов, Рамазонов (Шербўтаев, 61), Мирзаев (Турсунов, 58), Шамсиев, Одилов (Жиянов, 89), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Файзуллаев (Жўраев, 82), Мамасидиқов (Ирисметов, 73), Салимов.

"Навбаҳор": Абдуллахонов, Мирзамаҳмудов, Ҳамидов, Ортиқов, Акназаров (Жўрабоев, 67), Баҳромов, Жўраев, Икромов (Сатторов, 46), Собиров (Тожиддинов, 46), Орифжонов (Нуриддинов, 58), Эргашбоев (Қаюмбоев, 46).

Голлар: Одилов, 11 - 1:0. Турсунов,  64 - 2:0. Одилов, 79 - 3:0.

Огоҳлантиришлар: Шамсиев, 12. Эргашбоев, 22. Файзуллаев, 29. Мирсаидов, 37. Б.Собиров,  40. Акназаров, 40. Орифжонов, 43. Жўрабоев, 68. Ортиқов, 72. Одилов, 79. Ҳамидов, 90+2. Баҳромов, 90+4.