Жиззахдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ўйин анча асабий ўтди. Натижа сўнгги сонияга қадар аниқ эмас эди. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик. Оқибатда иккала жамоа сўнгги дақиқаларда ғалаба учун ўйнади. Биринчи бўлим охирида гол урганимиз бизга ғалаба келтирди. "Сўғдиёна" 10-ўринда бораётганди. Улар қайсидир ўйинларда олишлари керак бўлган очколарни йўқотишди. Менимча, мавсум давомида улар юқори ўринларга кўтарила олишади. Биз тўпни назорат қилишга уриндик. Захирадан янги футболчиларни туширдик, Тожиев четлатилганидан сўнг биз яна татик ўзгаришларни амалга оширдик. Натижа бизнинг тўғри ҳаракат қилганимизни кўрсатади.