ПФЛ Суперлиганинг 1-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Мавсумнинг очилиш учрашувини ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқаради. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва Александр Буров ёрдам беради. Ҳозирга қадар чемпионатларда Танташев жамоамиз иштирокидаги 16 беллашувда ишлаган. Уларда 11 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Ўтган мавсум "Навбаҳор" билан Намангандаги баҳсни ҳам ушбу ҳакам бошқариб, унда "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Танташев 2019 йил Ўзбекистон Лига Кубогида ҳакамлик қилган. Унда жамоамиз АГМКдан 6:2 ҳисобида устун келганди. Ўтган мавсум ички мусобақаларда охирги расмий учрашувни бошқарган ушбу ҳакам 2020 йилда Суперлигада илк ўйинимизда ишлайдиган бўлди.
"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.