Суперлига стартидан аввал "Шерлар" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз.
Энг кўп тўп киритган футболчи Геннадий Красницкий ҳисобланади. У 102 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Кейинги поғонада жойлашган Игорь Шквирин 66 голини Ўзбекистон, 25 тўпини эса СССР чемпионати олий лигасида киритган бўлиб, унинг ҳисобида жами 91 гол мавжуд. Биродар Абдураимов 87, Анвар Солиев 86 гол муаллифи бўлган. Ўтган мавсумда 18 гол урган Игорь Сергеев Анвар Солиевга етиб олди. Зайниддин Тожиев 71, "Пахтакор"да иккинчи ёшлигини бошдан кечирган Андрей Якубик 70 гол уришга эришган.
Кучли ўнликдан Александр Гейнрих, Сервер Жепаров ва Дилмурод Назаров ҳам ўрин олган.
Сергеевнинг навбатдаги голи уни Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор"нинг мутлоқ тўпурари Анвар Солиевга етиб олишини таъминлайди.
"Пахтакор"нинг чемпионатлардаги энг яхши тўпурарлари
Геннадий Красницкий 102
Игорь Шквирин 91
Биродар Абдураимов 87
Анвар Солиев 86
Игорь Сергеев 85
Зайниддин Тожиев 71
Андрей Якубик 70
Александр Гейнрих 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Анвар Солиев 86
Игорь Сергеев 85
Зайниддин Тожиев 71
Александр Гейнрих 66
Игорь Шквирин 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
Собир Ходиев 54
Миржалол Қосимов 52
Шуҳрат Мақсудов 51