Жамоамиз ўртоқлик учрашувида "Спартак"ка Москвада имкониятни бой берди.
"Откритие Арена" стадионида ўтган учрашувда ҳимоядаги хатолар йирик ҳисобда мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди. Ўйинни фаол бошлаган "Пахтакор" ҳисобни очишга бир неча имкониятларга эга бўлди. Черан, Дердийок ва Ҳамдамовнинг уринишларига салгина аниқлик етишмади. Мезбонлар бўлим ўрталарида икки бурчак зарбасидан сўнг деярли бир хил гол уришди. Зобнин оширган тўпни Соболев ва Понсе боши билан дарвозага йўллади.
Иккинчи бўлимда ярим соатча тўлиқ ҳужумда ўйнаган "Шерлар"да Черан, Иминов ва Дердийокда қулай имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдаланиш насиб қилмади. Ёш футболчиларимиз майдонга туширилгач, мезбонлар яна икки тўп киритишди. Ларссон ва Тилнинг голлари баҳснинг 4:0 ҳисобида "Спартак" фойдасига ҳал бўлишини таъминлади.
"СПАРТАК" - "ПАХТАКОР" - 4:0 (2:0)
Москва. "Откритие Арена". 2200 томошабин.
Ҳакамлар: Алексей Еськов, Дмитрий Мосякин, Дмитрий Сафьян, Алексей Ермилов.
"Спартак": Максименко, Жиго, Айртон (Мельгарехо, 83), Бакаев (Тиль, 75), Жикия, Понсе (Мирзов, 83), Кутепов, Крал, Зобнин (Гулиев, 83), Соболев (Ларссон, 58), Рассказов (Ешенко, 75).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Салимов, 67), Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков (Козак, 46), Собирхўжаев (Иминов, 40), Ҳамдамов (Собиржонов, 63), Черан (Маҳмудҳожиев, 78), Машарипов, Дердийок.
Голлар: Соболев, 21 - 1:0. Понсе, 27 - 2:0. Ларссон, 84 - 3:0. Тиль, 87 - 4:0.