Клуб янгиликлари

"Спартак" билан ўйин учун Москвага йўл оладиган таркибимиз маълум

Клуб янгиликлари

21 февраль куни жамоамиз Москвага "Спартак" билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун жўнаб кетади.

Мазкур беллашувда иштирок этиш учун 18 нафар футболчи жалб этилган. Элдор Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида БААда ўтаётган йиғинга йўл олишган. Улар "Спартак" билан баҳсда иштирок этишмайди. Шунингдек, жароҳатдан тикланаётган Акром Комилов, Жавоҳир Сидиқов ва Садриддин Абдуллаев ҳам Москвага боришмайди. Қуйида "Спартак" билан ўйнаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
Санжар Қувватов
Умид Ҳамроев

Ҳимоячилар
Анзур Исмоилов
Фарруҳ Сайфиев
Алишер Салимов
Владимир Козак
Шерзод Аъзамов
Ҳожиакбар Алижонов

Ярим ҳимоячилар
Асад Собиржонов
Диёр Холматов
Сардор Собирхўжаев
Ҳумоюнмирзо Иминов
Одил Ҳамробеков
Достонбек Ҳамдамов
Жалолиддин Машарипов
Драган Черан

Ҳужумчилар
Эрен Дердийок
Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев