"Пахтакор" аёллар жамоаси Ўзбекистон чемпионати совриндорлари орасидан жой олди.
Футзал бўйича 15-чемпионатнинг гуруҳ босқичида "Қизилқум"ни 5:0, "Навбаҳор"ни 6:3ни мағлубиятга учратган "Пахтакор" ярим финалда "Севинч" билан тўқнаш келиб, 1:7 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда АГМКга қарши баҳс олиб борган жамоамиз кескин кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионатида учинчи поғонани эгаллашди. Мадина Воҳидова киритган икки тўпга олмалиқликлар бир гол билан жавоб қайтаришди. Шу тариқа "Пахтакор" аёллар жамоаси футзал бўйича чемпионатни совриндорлар сафида якунлади.