Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Шаҳр Ходро" билан ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари
Чемпионлар лигаси 2-туридан олдин "Шерлар" "Пахтакор" стадионида расмий машғулотда қатнашди.

Унда жароҳатдан холи футболчиларнинг барчаси муҳим ўйиндан аввал умумий гуруҳда шуғулланишди. Футболчилар одатдагидек турли жиҳатлар бўйича мураббийлар талабларини бажаришди.

"Пахтакор" ва "Шаҳр Ходро" жамоалари ўртасидаги беллашув 17 февраль, душанба куни 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.