Клубимиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган "Double Pass" компанияси клуб тизими билан боғлиқ фаолиятларини давом эттиришмоқда.
Навбатдаги ташриф чоғида ушбу компания вакиллари доимгидек академия мураббийлари билан турли машғулотлар ўтказишди. Шунингдек, асосий жамоа футболчиларига тўғри овқатланиш, организмга зарур миқдорда дам олиш, ўйинни ташкил этишга ёрдам берадиган бошқа турли жиҳатлар борасида сабоқлар беришди. Замонавий футболда нафақат ўйин, балки тикланиш, дам олиш ва овқатланишнинг аҳамияти муҳим касб этмоқда. Айнан шу ҳолатлар бўйича турли мисоллар ёрдамида футболчиларга маълумотлар тақдим этилди.