"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши баҳснинг энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашишди.
Арвеладзе: - Ғалаба билан барчани табриклайман. Бу биз учун мавсумдаги очилиш ўйини эди ва уни муваффақиятли тугатдик. Мухлисларга катта раҳмат. Улар кучли ёмғир остида охиригача қўллаб туришди. Йигитларга қийин бўлди. Дарвоқе, сув полосини ёмон ўйнамас эканмиз (кулади). Барчага яна бир бор миннатдорчилик билдираман.
Машарипов: - Ўтган йили Чемпионлар лигасида баъзи хатоларга йўл қўйгандик. Бу мавсум олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли уйдаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз лозим. Бугун ёмғир туфайли жуда қийин бўлди. Майдонда ҳақиқий жанг кечди дейишим мумкин. Йигитлар билан охиригача интилиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бизга руҳан катта куч берган ишқибозларга жамоа номидан раҳмат айтаман.