Ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди.
1-турда "Қизилқум"ни қабул қилган Жасур Абдураимов шогирдлари 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Биринчи бўлимда Иброҳимов ва Асқаров киритган тўплар икки тўп фарқи билан олдинга чиқишимизни таъминлади. Бироқ танаффусдан сўнг хотиржамликка берилган жамоамиз дарвозасидан икки тўп олиб чиқди. Григорьев ва Шодмонов навоийликларга дуранг келтирган голларга муаллифлик қилишди.
"Пахтакор" - "Қизилқум" - 2:2 (2:0)
2 март. Қибрай. 57 томошабин
Ҳакам: И.Худойдотов - 8,3.
"Пахтакор": Эргашев, Алижонов (Сатторов, 46), Г.Аҳмедов (Ёқубов, 66), Йўлдошев, Авилов, Юсупов, Саидазимов (Ҳакимов, 59), Иброҳимов (Саъдуллаев, 40), Асқаров, Нуруллаев (Собиржонов, 59), Ғанихонов (Маҳмудҳожиев, 46).
"Қизилқум": Макосин, Жаҳонов, Жумаев, Раҳматов (Бегишев, 88), Фазлиддинов (Ҳайитов, 35), Мирзамуродов, Файзиев (Давронов, 85), Раззоқов (Фозилов, 62), Қосимов, Григорьев, Искандаров (Шодмонов, 54).
Голлар: Иброҳимов 11-пен, Асқаров 29 - Григорьев 68, Шодмонов 82.
Огоҳлантиришлар: Алижонов 17, Маҳмудҳожиев 49 - Жумаев 35.
Четлатиш: Мирзамуродов 57.